Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатарнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили билан учрашув тўғрисида
16:16 / 2021-04-11

Доҳада Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлатининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний билан учрашди.

Томонлар афғонлараро инклюзив музокараларни давом эттириш орқали Афғонистондаги сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича ўзаро муносабатнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим саналади.

Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний, шунингдек, Афғонистонда Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳаларининг қўшни мамлакат иқтисодиётини тез суръатда тиклашда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.