Қатар Трампга ҳашаматли самолёт ҳадя қилмоқчи
“IRNA” ахборот агентлигининг ёзишича, Қатар қироллик оиласи АҚШ президенти Дональд Трампга “Boeing” 747-800 жумбо самолётини совға қилади.
Қўшма Штатлар етакчиси ушбу учоқдан лавозимидан кетганидан кейин ҳам шахсий мақсадларда фойдаланмоқчи.
Мазкур самолёт тахминан 400 миллион доллар туради.
Қизиқ жиҳати, Америка Конституцияси ҳукумат лавозимини эгаллаган ҳар қандай шахсга Конгресс розилигисиз бирон бир қирол, шаҳзода ёки хорижий давлатдан совға, мукофот, мансаб ёки унвонни қабул қилишни тақиқлайди.
Айни пайтда Трамп Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА