Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатар олти йилдан кейин БААга элчи тайинлади
13:13 / 2023-07-24

Қатар Амири Султон бин Салмин Ал-Мансурийни Бирлашган Араб Амирликларига элчи этиб тайинлади. Мамлакат Амири, шайх Тамим бин Ҳамад Ал-Таний имзолаган шу ҳақдаги фармон матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Доха ва Абу-Даби ўртасидаги дипломатик муносабат 2017 йил тўхтатилгандан кейинги Қатарнинг БААдаги биринчи элчиси Ал-Мансурий 2014-2019 йилларда Хитойда, 2019-2023 йилларда Австрияда элчилик фаолиятини юритган.

2017 йил июнь ойида Баҳрайн, Миср, Яман, Ливия, БАА ва Саудия Арабистони Қатар билан дипломатик алоқани тўхтатади. Бундай қарорнинг асосий сабаби этиб Қатарнинг беқарорлаштириш сиёсати, шунингдек, Амир томонидан амалдаги экстремистик мафкура ва гуруҳларни қўллаб-қувватлаши кўрсатилган.

Доха бу айбларнинг ҳеч бирини тан олмаган. Жорий йил 19 июнда БАА дипломатик муносабат, хусусан, элчихона ва Дубай шаҳрида консуллик фаолияти тикланишини эълон қилган эди.

 

ЎзА