Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатар элчиси билан учрашув
18:54 / 2022-12-27

2022 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қатар давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, элчини лавозимга киришгани билан табриклади ва унинг масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилади.

[gallery-10093]

Мулоқот аввалида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қатар томонини футбол бўйича Жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Ўзбекистон –Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга экани таъкидланди. Томонлар икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашганини қайд этар экан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни янада юқори даражага чиқариш тарафдори эканини таъкидлашди. Парламентлараро мулоқотни кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали бўйича сўз юритилди. Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Саидмурод Раҳимов, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА