Бугун “ЖЧ-2022”да Марокаш—Испания ва Португалия—Швейцария ўйинлари билан 1/8 финал босқичи якунланади.
Кеча бразилияликлар Жанубий Корея жамоасини 4:1 мағлуб этди. Ишончли ғалабага матчнинг еттинчи дақиқасида киритилган тезкор гол муҳим ўрин тутди, дейиш мумкин.
Касалхонада даволанаётган Бразилиянинг афсонавий футболчиси Пеле шогирдларини навбатдаги ютуқ билан табриклаб, қариндошлари орқали “Енгил тортдим. Футболчилар бугунги кунимни бахтга тўлдиришди”, деб мурожаат йўллади.
Жанубий Америка ўйинчилари матч тугаши билан Пели расми туширилган баннерни майдонга олиб чиқишиб, унга саломатлик тилашди.

Кореянинг бош тренери Паулу Бенту жамоасининг мағлубиятидан кейин лавозимидан истеъфо берди.
“Мен истеъфо мавзусини сентябрь ойида ҳал этиб қўйган эдим. Мен йигитларнинг кўрсатган жасоратларидан мамнунман, улар кўп куч сарфлашди, уларга миннатдорлик билдираман”, деди бош тренер.
Паулу Бенту жамоани 2018 йилдан бери бошқариб келаётган эди.
Бразилия ва «ПСЖ» жамоаларининг ҳужумчиси Неймар Япония билан матчнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.
Неймар яна битта гол урса Пеленинг рекордига етиб олади. Ҳозир унинг ҳисобида 76 гол бор. Пеле Бразилия жамоаси сафида 77 та гол киритган эди.
Шунингдек, тажрибали ўйинчи кечаги 11 метрли жарима тўпи билан Бразилия жамоасининг тарихида учта мундиалда гол урганлар қаторидан жой олди. Аввал афсонавий футболчилар Пеле ва Роналдо бу муваффақиятга эришган эдилар.
Неймар 2018 йилда Россияда Мексика ва Коста-Рика ҳамда 2014 йилда Бразилияда Хорватия ва Камерун дарбозаларини ишғол қилган эди.
Жамоанинг ҳимоячиси Тьяго Силва ҳам жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди. У ҳужумчи Ришарлисонуга гол уриши учун аниқ тўп етказиб берди. 38 ёшли Силвадан олдин камерунлик Роже Милла “ЖЧ-1990”да айнан шу ёшида тўп узатиб берган эди.
«Барселона», «ПСЖ» ва «Ювентус»нинг собиқ ўйинчиси Дани Алвес Бразилия жамоаси сафида кўп қатнашганларнинг иккинчи сафидан ўрин олди. Корея билан ўйинда 63 дақиқада майдонга тушган футболчининг жами терма команда таркибида 126 ўйин ўтказди.
39 ёшли Алвес бу борада Роберто Карлосдан ўзиб, фақатгина Бразилия сафида 142 ўйин ўйнаган Кафудан ортда қолмоқда.
Бразилияликлар 1998 йилдан бери мундиалнинг плей-офф матчларида бир ўйинда тўртта гол ургандилар. Ўшанда Францияда ўтган чемпионатда Чили дарбозасига тўрт тўп киритишган эди.
Бразилияликлар бош тренери Тите Қатар чемпионатида қатнашиш учун киритилган барча 26 ўйинчиларни майдонда синаб кўришга мувофиқ бўлди. Захирадаги энг сўнгиси дарбозабон Вевертон эди, кеча у ҳам майдонга туширилди. Бу ҳам бразилияларнинг жаҳон чемпионатларида энг кўп футболчи ўйнатган рекордга етишди.
Япония ва Хорватия матчининг асосий вақтида 1:1 дуранг натижага эришилади, қўшимча вақтдан кейин 11 метрдан тўп тепишлар бўйича японлар устунликни эгаллашади (1:3).
Япония бош тренери Хадзимэ Мориясу “йигитлармиз 120 дақиқа майдонда тўп суриб, охирида чарчаб қолганликлари билиниб қолди. Барибир улар жасорат кўрсатдилар, мен уларни табриклайман”, деб баёнот берди.
Хорватия ва Мадриднинг «Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич кечаги ўйинни шарҳлаб, “Япония тинмай ҳужум уюштирди, майдонда нима қилаётганликларини билиб туришди. Тўғрисини айтганда ўйин тенг бўлди”, деб баҳо берди.
Матчнинг қаҳрамони Хорватия дарбозабони Доминик Ливакович бўлди. Асосий ўйиндан кейинги тўп тепишлар сериясида рақибнинг учта тўпини қайтарди. Мундиал тарихида у шундай натижага эришган учинчи дарбозабон бўлди.
Ундан олдин 2006 йилги чемпионатда Португалия голкипери Рикардо Англиянинг ва Хорватия дарбозабони Даниэль Субашич Дания билан матчларда рақиб тўпини ушлаб қолишган эди.
Аброр ХОН, ЎзА