Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатар АҚШга учувчисиз қурилмалар бўйича берган буюртмаси жавобсиз қолганидан норози
10:16 / 2021-10-25

Қатар АҚШнинг Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиши билан чалғиб, ўзининг учувчисиз қурилмалар бўйича берган буюртмаси жавобсиз қолганидан норозилик билдиради.

“Wall Streer Journal”да ёзилишича, учувчисиз бошқарилувчи жанговар қурилмаларга бир йил олдин буюртма берилган.

“Давлат департаменти дронлар билан бу сўровни жавобсиз қолдирмоқда, расмий шахслар эса бунга муносабат билдирмайди”, дейилади хабарда.

Қатар дронлардан мамлакатдаги газ объектлари мониторингида ва  футбол бўйича жаҳон чемпионати давомида фойдаланишни кўзда тутган. Битим 600 миллион доллар туриши маълум қилинган.

 

З.Мирзабоева, ЎзА