Юртимизда ташкил этилган “Музейлар ҳафталиги” давoмида Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан ҳам гвардиячиларнинг миллий музей фoндида сақланаётган нoёб ашёлар ва қимматли кoллекциялар билан яқиндан танишиши, бoй тариxий ва маданий мерoсимиздан баҳраманд бўлишларини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Президентимизнинг 2024 йил 19 июлдаги "Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандумда гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари билан сиёсий қатағон қурбонларининг ҳаёти ва меросини чуқур ўрганишга қаратилган тадбирларни янада жадаллаштириш, архив материаллари, ёдномалар ва тарихий манбалар асосида маърифий тадбирлар, кўргазмалар, қўшиқлар тайёрлаш, ҳарбий қисм ва муассасаларда махсус маъруза дарслари, конференциялар ва фахрий учрашувлар ташкил этиш кабилар кўзда тутилган.
Гвардиячилар ва курсантлар ҳамда “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари учун музейга экскурсия ташкил этилди. Шу билан бирга, қатағон қурбонлари ҳаёт йўли акс эттирилган видеофильмлар намойиш этилди.
Миллий гвардия Ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг Ватан ҳақидаги қўшиқлари ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети катта офицери Шуҳратхон Муҳаммадхоновнинг “Юрт шахидлари” ва “Жадидлар” композициялари йиғилганларга ҳавола этилди.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, сиёсий қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, уларнинг номини абадийлаштириш — бу фақат тарихий бурч эмас. Бу – миллий фахр, халқ хотирасига ҳурмат ва истиқлол ғояларига садоқат рамзи.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_HocpOBLYRw" title="Qatag‘on qurbonlari xotirasini abadiylashtirishga qaratilgan hamkorlik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нигора Раҳмонова, Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА