Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш янада жадаллаштирилади
16:25 / 2025-11-06

2025 йил 4 ноябрь куни “2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан “2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди.

Унда қуйидагилар назарда тутилди, жумладан:

— ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталигини ўтказиб бориш;

— ҳар йили октябрь ойида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган республика даражасида илмий-амалий конференциялар ташкил этиш;  

—Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фаолиятини янада такомиллаштириш.

Қарорга кўра, ўқувчи-ёшлар ва талабалар иштирокида қатағон қурбонлари таваллуд топган масканларда “Юрт ва миллат фидойилари ёддан чиқмаслар” мавзусида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилади.

ЎзА