Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатағон қилинган прокуратура органлари ходимлари хотираси абадийлаштирилади
16:14 / 2023-09-22

Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги йўлида мардона кураш олиб бориб, мустабид тузум даврида қатағон қилинганлар орасида прокуратура органлари ходимлари ҳам бўлган.

Ҳаракатлари, амалий ишлари мустабид тузум манфаатларига зид келган, халқни ўйлаб, унга ён босган соҳа ходимлари авахталарга тиқилган, кўпчилиги жисман йўқ қилинган. Ана шундай ходимлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.

Бош прокурорнинг фармойиши билан тузилган ишчи гуруҳ нафақат уларнинг хотирасини тиклаш, балки ҳаёт йўллари ва фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича зарур чораларни амалга оширади. Бу прокуратура органларининг шарафли фаолияти ҳақидаги аҳоли тасаввурини янада бойитиш, ёш мутахассисларда ғурур ва ифтихор туйғусини кучайтиришга хизмат қилади.

Мазкур ишчи гуруҳнинг видеоселектор тарзидаги йиғилишида шу ҳақда сўз борди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев жорий йил 31 август куни пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида масъуллар ва жамоатчилик вакиллари билан бўлган учрашувда давлатимиз раҳбари қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурганини қайд этди.

Қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиш ва уларнинг мустақиллигимиз йўлидаги саъй - ҳаракатларини кенг тарғиб этиш,  бу умуммиллий ҳаракатга айланиши зарурлиги борасида муҳим кўрсатмалар берилди.

Тадбирда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов, шунингдек, ишчи гуруҳнинг бошқа аъзолари сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир доирасида Бош прокуратура ва Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Н.Абдураимова, ЎзА