Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёлик зукко китобхонлар
11:04 / 2023-08-04

Ёшларнинг ижтимоий-маънавий дунёқарашини мустаҳкамлаш, уларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш ва ватанга муҳаббатини шакллантиришда адабиётга ошнолик, хусусан китоб мутолаасига жалб этишнинг ўрни катта.

Айни мақсадда юртимизда анъанага айланган “Зукко китобхон” танлови миллионлаб ўғил-қизларни ўзларининг бўш вақтини бадиий адабиётларни ўқиш билан мазмунли ўтказишга сафарбар этаётгани билан аҳамиятлидир. Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида танловнинг вилоят босқичи катта уюшқоқлик билан ташкил этилгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.  

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўтказилган танловда вилоятнинг 16 туман (шаҳар)ларидан 90 нафардан ортиқ китобсеварлар иштирок этди. 

[gallery-13018] 

Танлов низомига кўра, вилоят босқичи қатнашчиларига белгиланган вақт оралиғида жавоб қайтариш учун 30 тадан савол тақдим этилди. Улар май ойида ўқиш учун тавсия қилинган юқорида келтирилган асарлар юзасидан берилган саволларга жавоб қайтариш орқали хотирада сақлаб қолиш, асар қаҳрамонларига муносабат ва мустақил фикрлаш хусусиятларини намойиш этди.  

Пировардида қўйилган саволларнинг 16 тасига батафсил жавоб қайтарган Косон тумани жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Кейинги фахрли ўринлар эса Кўкдала тумани ва Қарши туманларидан келган ёшларга насиб этди.

Косонлик ёшлар жамоаси 6 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Кўкдала тумани жамоасига 4,2 миллион, Қарши тумани жамоасига 3 миллион сўмлик соврин топширилди.

 

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.