Қашқадарёлик 19 ёшли ҳамюртимиз «Энг яхши ёш олим» деб топилди
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали педагогика факултети бошланғич таълим йўналиши 2-босқич талабаси Далиева Элиза Зокир қизи жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган «Энг ёш олим – 2021» халқаро танловида “Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асарида устоз-шогирд масалаларининг ёритилиши” мавзусидаги илмий мақоласи билан иштирок этиб, 1-даражали диплом ҳамда «Энг яхши ёш олим» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур танлов Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида 2019 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Лойиҳада бутун МДҲ давлатлари бўйлаб илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшган энг яхши ёш олимлар иштирок этади.
Ўлмас Баротов, ЎзА