Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёга келиб, футбол ҳақида гапирмаслик мутлақо мумкин эмас–Шавкат Мирзиёев
14:51 / 2021-10-11

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

–Яна бир масала – Қашқадарёга келиб, футбол ҳақида гапирмаслик мутлақо мумкин эмас. Вилоятда бугунги кунда олий лигада иштирок этадиган “Насаф”, “Шўртан”, “Машъал” ҳамда Осиё ва Европада таниш бўлган аёлларнинг “Севинч” профессионал футбол клублари фаолият юритмоқда. Ушбу клублар тарбияланувчилари Отабек Шукуров ва Азизжон Ғаниевлар бугунги кунда Ўзбекистонимиз нуфузини бутун дунёга тарқатмоқда.  

Шуни ҳисобга олиб, вилоятда футболни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича катта ишларни амалга оширамиз. Жумладан, Шаҳрисабз шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби ташкил этилиб, унда 154 нафар иқтидорли ёш футболчи тайёрланади. Қарши шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби учун замонавий спорт базаси барпо этилади. Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи туманларидаги стадионлар тўлиқ таъмирланади. Ёшлар футбол билан мунтазам шуғулланиши учун спорт мактаблари, футбол маҳорат мактаблари, футбол академиялари, умумтаълим мактаблари сифатли спорт инвентарлари билан жиҳозланади, – деди Шавкат Мирзиёев.  

 

ЎзА