Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёга 18 та 25 тонналик махсус сув ташувчи техника келтирилди
12:32 / 2021-07-27

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятининг туман марказларидан узоқ ҳудудларида жойлашган кўплаб қишлоқларга ичимлик суви қувурлари етиб бормаган ва у ерда яшовчи аҳоли ичимлик сувини махсус техникалар ёрдамида катта ҳаражат эвазига ташиб келтиради ва қўлбола ҳовузларда сақлаб фойдаланади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан вилоятнинг олис туманларига иккитадан қолганларига биттадан жами 18 та 25 тонналик “SHACMAN” русумли махсус сув ташувчи автомашиналарнинг ажратилиши узоқ қишлоқларда яшовчи аҳолининг бу борадаги муаммоларини енгиллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  

Куни кеча вилоят ҳокими бошчилигида ушбу техникаларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.  

Хусусан, тадбир давомида Қамаши туманининг Элобод, Оқдахана ва Қизилтепа маҳалла фуқаролар йиғинлари учун иккита махсус автомашина ажратилди. Ушбу қишлоқлар туман марказидан 57 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаби юқори ҳисобланади.  

 “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Деҳқонобод, Миришкор, Ғузор, Қамаши, Косон, Муборак ва Касби туманларига иккитадан, Қарши шаҳри, Қарши, Чироқчи ва Нишон туманларига биттадан мана шундай техникалар ажратилган. Ушбу техникалар юқорида қайд этилган туманлардаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларига хизмат кўрсатади.  

Ўлмас Баротов, ЎзА