Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда ёш таэквондочилар “Президент кубоги” баҳсларида куч синашмоқда
07:11 / 2026-03-01

28 февраль куни Қарши шаҳрида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги баҳслари бошланди.

Нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев, Қашқадарё вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев, Миллий Олимпия қўмитаси вилоят ҳудудий бўлими мутахассислари мазкур турнир маҳоратли спортчиларни танлаш ва саралашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. 

Шунингдек, Қашқадарёда олимпия спорт тури таэквондони ривожлантириш, довруқли спортчиларни тайёрлашга қаратилаётган эътибор, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва халқаро майдонларда юрт шаънини муносиб ҳимоя қиладиган чемпионларни камолга етказиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганлигини эътироф этишди. 

Ёш спортчилар учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтайдиган “Президент кубоги” беллашувларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан зиёд истеъдодли таэквондочи ёшлар қатнашмоқда. 

Т. Рўзиев, ЎзА