Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда йирик туризм маскани барпо этилмоқда
08:02 / 2022-06-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг саъй ҳаракати билан Шаҳрисабз туманининг Ғилон қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқдарё дарёсининг 6 километрлик қисмида “Eko Rafting Tour” МЧЖ томонидан “Рафтинг экстремал туризм” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ҳудудда сайёҳлар учун автотураргоҳ ва кемпинглар, 7х15 метр ўлчамдаги бассейн, 7х35 метр ўлчамдаги балиқхона ва 3 та санитария-гигиена шохобчаси қурилиши якунланмоқда.

[gallery-7467]

Қашқадарё воҳаси туризмида йилнинг энг йирик лойиҳаларидан бири, дея эътироф этилаётган ушбу рафтинг маскани жорий йил июнь ойида тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгач, 15-20 та доимий ва 35-40 та мавсумий янги иш ўрни яратилади.

 

 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат),ЎзА