Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда яна бир Хитой компанияси иш бошлаш арафасида
11:57 / 2025-09-05

Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов Хитойнинг “Texhong Textile Group Limited” компанияси вакилларини қабул қилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, ўзаро самимий руҳда ўтказилган мулоқот давомида инвесторлар томонидан вилоятда бир қанча йўналишлар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётганлиги билдирилди.  

Вилоят раҳбари хорижий компания вакилларини лойиҳаларини воҳада амалга ошириш юзасидан доимий қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдириб, тез фурсатларда амалий ҳаракатларни бошлаш кераклигини таъкидлади.

Айтиш жоизки, “Texhong Textile Group Limited” дунёдаги энг йирик тўқимачилик компаниялардан бири бўлиб, Хитой, Вьетнам, Туркия ва Шимолий Америкада тармоқлари мавжуд ҳамда глобал кийим брендлари учун асосий етказиб берувчи ҳисобланади.

Маълумот ўрнида: бугун вилоятда хитойлик инвесторлар иштирокида 33 та (19 та қўшма ва 14 та хорижий) корхона фаолият юритиб келмоқда. “Texhong Textile Group Limited” 34 чи корхона бўлади.  

Ўлмас Баротов,  

ЎзА мухбири