Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда XVI асрга оид хум топилди
09:33 / 2023-03-14

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг ишонч телефонига Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Беглар” МФЙ Баланднаво кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро С.Рашидовадан мурожаат келиб тушган. Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишларга кўра, Баланднаво кўчасида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув қувурлари учун ковланган траншея йўлагидан XVI асрга оид хум топилгани аниқланган.

Таги тешик бўлган ушбу хумлар устма-уст ҳолатда жойлашган.  

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, хумлар устма-уст жойлашган ҳолатда “ташноб” (канализация) вазифасини бажарган.  

Хумлардан бири яхши сақланган ва иккинчиси ер остида бўлганлиги сабабли, кўчанинг автомобил йўл қисмидан ўтадиган машиналарнинг оғирлиги эвазига бироз зарарланган. Шунингдек, хумлар ер сатҳидан 1,20 метр чуқурликда топилган.  

 

ЎзA