Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда ва Самарқандда 750 мингдан ортиқ янги дарслик мактабларга етказилди
14:28 / 2022-10-07

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилда 4 та синфда дарсликлар янгиланиб, қарийб 60 миллион нусха дарслик тайёрланмоқда. Яқин йилларда қисқа муддатда бундай катта ҳажмда дарсликлар яратилмаган.

Албатта дарсликларни тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва нашр этиш жуда катта жараён бўлиб, машаққатли меҳнатни талаб қилади. Шу билан бирга, нашр этилган дарсликларни ўз вақтида мактабларга етказиш ҳам алоҳида назоратни талаб этади. 
 
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳудудларда таълим муассасалари муаммоларини ўрганиш доирасида Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидаги “Таълим-таъминот ва логистика” ДУКнинг ҳудудий филиалларида бўлди. 
 
Унда дарсликларни қабул қилиш, сақлаш ва мактабларга тарқатиш жараёнларини ўрганди ҳамда мутасаддиларга ҳудудий филиал (база)га етказилган дарсликларни тезкор тарзда тақсимот асосида мактабларга етказиш, бунинг учун қўшимча ресурс ва техникаларни (ташиш учун юк машиналари) жалб этиш топшириғини берди. 
 
Мазкур масала назоратга олиниши натижасида бир кунда Қашқадарёда 350 мингдан ортиқ, Самарқандда 400 мингдан ортиқ дарсликлар мактабларга тарқатилди. 


 
ЎзА