Мамлакатимиз спортини юксалтиришда Қашқаларё вилояти спортчиларининг, спорт жамоаларининг алоҳида ўрни бор.
Хусусан, “Насаф” футбол жамоасининг Осиё чемпионлар лигасидаги иштироки, оғир атлетика, дзюдо, кураш, бокс каби қатор спорт турларида вилоят спортчиларининг эришаётган натижалари эътиборга моликдир.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Ш. Маҳмудов қашқадарёлик спортчилар, мураббийлар ва соҳа мутахассислари иштирокида ўтказган сайёр қабулда шу ҳақда сўз борди.

Мулоқотда оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш бўйича 2023 йилги натижалар, 2024 йил учун истиқболли режалар муҳокама қилиниб, соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлари белгиланди.

Сайёр қабул иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар инобатга олинган ҳолда Қашқадарё вилояти имкониятларидан келиб чиқиб амалиётга татбиқ қилинадиган зарур вазифалар белгиланди. Вилоят спортининг истиқболига ишонч билдирилди.
Т. Рўзиев,ЎзА мухбири