Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда “Қизлар форуми – 2026” бўлиб ўтди
20:17 / 2026-03-05

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қашқадарё вилоятида “Қизлар форуми – 2026” тадбири ташкил этилди.

Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Қизлар академияси координаторлари ташаббуси билан ўтказилган форумда фаол, ташаббускор ҳамда турли соҳаларда ютуқларга интилаётган ёш қизлар иштирок этди.

[gallery-27998]

Тадбир баҳорий кайфият, миллий куй-қўшиқлар ва самимий муҳитда ўтди. Форум доирасида турли соҳаларда муваффақият қозонган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Суҳбатлар чоғида ташаббускорлик, қатъият ва ўз устида ишлашнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Иштирокчилар тадбиркорлик, давлат хизмати, санъат ҳамда стартап ғояларини ривожлантириш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шунингдек, форум доирасида B2B учрашувлари ҳам ўтказилиб, амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун янги имкониятлар яратилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур форум ёш қизларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни ижтимоий фаолликка ундаш ҳамда янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари