Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида "101 рейс" фильми намойиш этилди
12:33 / 2022-05-07

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг барча ҳудудларида санъат ва маданият соҳасининг турли жабҳалари вакиллари, хусусан, таниқли киноижодкорлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, мулоқотлар, суҳбатлар ҳамда фильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча вилоятда агентлик буюртмасига биноан суратга олинган "101 рейс" бадиий фильмининг намойиши ўтказилди. Унда Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Нодир Жонузоқ, Ғузор тумани ҳокими Бегзод Суюнов, агентлик бош директорининг матбуот котиби Барно Ўнгбоева ва киноижодкорлар иштирок этди.

“101 рейс” фильмида 2001 йил машъум теракт туфайли Тошкент-Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти экипаж аъзоларининг жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Акром Шоҳназаров, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев,  рассом Алишер Тўлабоев.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

ЎзА.