French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлашга 17,789 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган
17:00 / 2021-10-05

Бу ҳақда вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эрназаров Қарши шаҳридаги журналистлар уйида журналист ва блогерлар учун “Кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидландики, бугунги кунда вилоятнинг 2 та шаҳар ва 13 та туманида 2027 та кўп қаватли уй мавжуд, шундан 1076 таси 2 қаватли, 94 таси 3 қаватли, 721 таси 4 қаватли,  118 таси 5 қаватли, 2 таси 6 қаватли ва 16 таси 7 қаватли уйлардир. Ушбу кўп қаватли уйларда 51 минг 146 та хонадон мавжуд бўлиб, уларга 21 та бошқарув компаниялари ҳамда 49 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади. Вилоят ҳудудида “Ягона  ҳисоб-китоб маркази” ДУК ва “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК фаолият олиб бормоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги  “2017-2021-йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда 2021 йилда кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Дастурда белгиланган ишларни амалга ошириш учун жами 17,789 миллаирад сўм маблағ ажратилиши белгиланди. Шундан маҳаллий бюджет ҳисобидан 11,038 миллиард сўм, БСК ва ХУЖМШлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1,752 миллиард сўм, Республика маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм сарфланди.

Ушбу маблағлар ҳисобидан вилоятдаги 55 та кўп қаватли уй мукаммал ва 81 та уй жорий жами 136 та кўп қаватли уй таъмирланади ва унга туташ ҳудудлари ободонлаштирилади.

Бу ҳақда вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эрназаров Қарши шаҳридаги журналистлар уйида журналист ва блогерлар учун “Кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.  

[gallery-4162]

Жумладан, маълумотларга кўра, дастурда белгиланган ишларни амалга ошириш мақсадида 5 октябрь ҳолатида жами  10,373 миллиард сўм ( 58 фоиз) маблағ ажратилган. Шундан маҳаллий бюджет ҳисобидан 3,897 миллиард сўм, ХУЖМШлар ўз маблағлари 1,110 миллиард сўм, бошқа маблағлар ҳисобидан 366 миллион сўм, республика бюджети ҳисобидан 5 миллиард сўм.  

Хусусан, бугунги кунга қадар 51 та кўп қаватли уйнинг 36 минг 172 квадрат метр (93%) том қисми  мукаммал, 77 та уйнинг 24 минг 291 квадрат метр (95%) том қисми жорий таъмирланди. 41 та (132%) уйнинг ертўла қисми 290 та (94%) кириш йўлаклари таъмирланди. 337 та (90%) кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатилди. 1045 квадрат метр (100%) фрамугаларга ойналар ўрнатилди. 90 та (96%) уйнинг фасад қисми таъмирланди, 65 та уйнинг 10 минг 985 квадрат метр (88%) уй олди қисмидаги йўлаклар (тротуар) таъмирланди. 33 та замонавий болалар майдончаларини қуриш режалаштирилган бўлиб, 17 таси қуриб фойдаланишга топширилди. 212 та тунги ташқи ёритиш чироқларини ўрнатиш режалаштирилиб, ҳозирда 120 та (57%) чироқлар ўрнатилди. 12 та умумфойдаланишдаги хожатхоналар қурилиши режалаштирилиб, ҳозирда 21 таси (190%) қуриб фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлардан мақсад аҳолининг яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумини беталофат ўтказига кўмаклашишдир.  

Бу борадаги ишлар  босқичма-босқич давом этмоқда.  

 

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА