Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда “Жасорат мактаби”нинг IV мавсуми бошланди
12:21 / 2025-12-07

Ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш доирасида Қашқадарё вилоятида навбатдаги – тўртинчи “Жасорат мактаби” мавсуми старт олди. Лойиҳа ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касб-ҳунар ва ижтимоий кўникмаларга ўргатишни мақсад қилади.

Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида ўтган очилиш маросимида ҳудуднинг турли туман ва шаҳарларидан сараланган 122 нафар йигит иштирок этди. Улар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Муборак туманидаги ҳарбий қисмига тантанали равишда кузатилди. Ҳарбий қисмда тиббий кўрик, ҳарбий либослар топширилиши ва тантанали маросимлар бўлиб ўтди.

Лойиҳа доирасида ёшлар қизиқишига кўра 4 гуруҳга бўлинган ҳолда тадбиркорлик, IT-дастурлар, автосервис, дурадгорлик каби 15 дан ортиқ касб-ҳунар ўрганмоқда. 

Ўн кунлик дастурда ҳарбий машғулотлар билан бир қаторда спорт мусобақалари, маънавий-маърифий учрашувлар, мутахассислар билан суҳбатлар ташкил этилмоқда. “Раҳбар ва ёшлар” мулоқотлари доирасида иштирокчиларга давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

[gallery-26606]

Лойиҳани муваффақиятли якунлаган ёшларга сертификатлар, фаол иштирокчиларга эса диплом ва эсдалик совғалари топширилади.

Қисқа вақт ичида муҳим кўникмалар беришга қаратилган “Жасорат мактаби” ёшларнинг келажакка ишончини мустаҳкамлаб, уларни фаол фуқаролик позициясига чорламоқда.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА