Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган
13:48 / 2023-02-24

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганишлар давомида 2022 йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредит мабдағлари ҳисобидан таъминотчиларга ўтказилган айрим ҳолатларда кредитлар мақсадсиз ишлатилгани аниқланган.

Агентлик матбуот хизмати маълумотларига кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида тумандаги маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган А.Т. “Б.С.Б” МЧЖни ташкил қилиб, унга таъсисчилик ва раҳбарлик қилаётгани аниқланган. 

У тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктирган ҳолда ҳужжатларни сохталаштириб, 162 миллион сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Шунингдек, А.Т. 114 миллион сўм солиқ ва йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган.  

Мазкур ҳолат бўйича ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

Шунингдек, тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахсларига нисбатан ҳам 167-моддаси 3-қисми “а” банди банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

ЎзА