Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда глюкометр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
09:37 / 2022-03-31

Қашқадарё вилояти марказида глюкоза миқдорини назорат қилиб, қандли диабет касаллигини аниқлашда фойдаланиладиган тиббий асбоб — глюкометр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Қарши шаҳрида Жанубий Кореялик инвесторлар — “I-sens Inc” компанияси вакиллари Аллен Хан ва Жи Донг Парк билан бўлиб ўтган учрашувда шундай келишувга эришилди.  

ССВ матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоят раҳбарияти ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари иштирокида ўтган мулоқотда ушбу лойиҳани амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинган. 

Воҳа эндокринологларининг таъкидлашича, маҳаллий шароитда глюкометр ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, қандли диабет касаллиги профилактикаси ва муложасида имкониятлар янада кенгаяди.  

ЎзА