English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 5 мингга яқин ёшлар иштирокида гиёҳвандликка қарши форум ўтказилди (+видео)
11:37 / 2026-02-26

Қашқадарё вилоятида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, гиёҳвандлик иллатига қарши қатъий позицияни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Форум вилоят марказида жойлашган “Курант майдони”дан вилоят театригача бўлган йўналишда “Ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остидаги юриш-марафон билан бошланди. Унда минглаб ёшлар, жамоатчилик ва волонтёрлар иштирок этди. Шундан сўнг театр олдида тадбирнинг асосий қисми ўтказилди.

Форум доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари билан бирга спорт ва интеллектуал мусобақалар ҳам ташкил этилди. Жумладан, шахмат-шашка, арқон тортиш, стол тенниси, миллий кураш ва тош кўтариш йўналишлари бўйича беллашувлар ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Бу тадбирлар соғлом рақобат, жамоавийлик ва ижобий ҳаётий қадриятларни тарғиб этишга хизмат қилди.

Тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ёшлар агентлиги қошида фаолият юритаётган Ёшлар фронт офиси кўнгилли ёшлари томонидан гиёҳвандликнинг оғир оқибатларини акс эттирувчи кўргазмали материаллар намойиш этилди. Иштирокчиларга тушунтиришлар берилиб, тарқатма материаллар орқали профилактик тарғибот ишлари олиб борилди. Умуман олганда, форумда 5 мингга яқин ёшлар фаол иштирок этди.

[gallery-27869]

Қайд этилишича, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий фаолликка жалб этиш йўналишида тизимли ишлар олиб бормоқда. Ҳудудий ҳокимлик ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва зарарли одатларнинг олдини олишга қаратилган лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/IXkKlkVKtFc" title="Qashqadaryoda 5 mingga yaqin yoshlar ishtirokida giyohvandlikka qarshi forum o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари