Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 300 МВтли қуёш электростанцияси ва энергия сақлаш тизими қурилиши режалаштирилмоқда
11:25 / 2026-01-19

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Абу-Даби шаҳрида ўтказилган “Abu Dhabi Sustainability Week 2026” халқаро ҳафталиги доирасида барқарор ривожланиш, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов, шунингдек, тегишли тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир доирасида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 75 МВт·соатли энергия сақлаш тизими (BESS)ни ўз ичига олган лойиҳа бўйича молиялаштириш масалалари юзасидан келишув имзоланди.

Мазкур лойиҳа БААнинг “Masdar” компанияси иштирокида ДХШ асосида амалга оширилади.

Лойиҳани молиялаштириш халқаро молия институтлари иштирокида таъминланади. Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки томонидан молиявий ресурслар жалб этилади. Шунингдек, молиялаштириш пакетида Канада ва Финляндия ҳукуматлари маблағлари, Япония билан ҳамкорлик жамғармаси доирасидаги ресурслар ҳамда банк инструментлари назарда тутилган.

Лойиҳа ишга туширилгандан сўнг атмосферага йилига 280 минг тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинади, 231 миллион куб метр табиий газ тежалади, шунингдек, 280 мингтага яқин хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.

Ғузор лойиҳаси “Masdar” компаниясининг Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг умумий қуввати тахминан 2 ГВтни ташкил этади.

Мазкур йўналишда жалб этилган инвестициялар ҳажми 2 миллиард АҚШ долларидан ортди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири