Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
14:42 / 2023-04-12

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар олиб борилмоқда. Ана шундай тадбирлар натижасида, Яккабоғ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс ўзи норасмий раҳбарлик қилувчи 2 та МЧЖга қурилиш материаллари сотиб олиш бўйича банкдан ажратилган 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини бошқалар билан жиноий тил бириктириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳоким ёрдамчиси ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Яна бир ҳолатда эса Шаҳрисабз туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқаро фойдаланиб келаётган 5 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқиб кетганидан хабардор бўлиб, унга ушбу ер майдонининг 50 сотихини қолдириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

ЎзА