Саховатпешалик халқимизга хос фазилат. Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида 15 жуфт ёшнинг никоҳ ва 160 нафар болажоннинг суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Мазкур хайрли амал вилоят ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва қатор ҳомий ташкилотлар ташаббуси билан ҳомий ташкилотлар ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига ташкил этилди.


Тўйда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, барчани самимий қутлади.
Тўйлари муносабати билан келин-куёвларга замонавий телевизор ва 5 миллион сўм олиш учун сертификат ҳамда суннат тўйи бўлаётган болажонларнинг ҳар бирига велосипед ҳамда 1 миллион сўмдан қўйилган банк омонат дафтарчалари тақдим этилди.


Ихчам ва тежамкор тарзда ўтказилган ушбу тўй ёшларимизнинг ҳаётида муҳим аҳамиятга эгадир.


Энг улуғ байрам муносабати билан вилоятда бу каби хайр-саховат тадбирлари давом этмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири