Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 1,5 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг ер ва мулкка бўлган ҳуқуқлари эътироф этилди
12:25 / 2025-09-12

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бугун Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтган ва унда муҳим қарор қабул қилинган.

Унга кўра, Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ҳамда Чироқчи, Ғузор, Касби, Косон, Миришкор, Нишон, Қамаши, Қарши, Кўкдала, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб ва Деҳқонобод туманларида яшовчи жами 1 минг 17 нафар фуқаронинг якка тартибдаги уй-жойлари ва уларга тегишли ер участкаларга нисбатан мулк ҳуқуқлари эътироф этилган.

Маълумот ўрнида, бугунга қадар вилоятда 516 нафар фуқаронинг уй-жой ҳуқуқлари қонуний тарзда тан олинган эди. Эндиликда эса бу кўрсаткич кескин ошиб, мингдан ортиқ хонадон эгаларига ҳуқуқий асосда мулкдорлик ҳуқуқи берилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири