English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 109 та ҳолатда истеъмолчиларга етказилган зарар суд орқали ундирилган
16:32 / 2022-12-12

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бирлашмаси ва туман (шаҳар) жамиятлари ўтган 2022 йил давомида истеъмолчилардан жами 874 та мурожаат қабул қилган.

Мурожаатларнинг 290 таси ёзма, 487 таси оғзаки, 97 таси электрон шаклда бўлиб, уларнинг тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши таъминланган.

Хусусан, мурожаатларнинг 357 таси савдо, 174 таси газ таъминоти 99 таси электр энергияси таъминоти, 36 таси сув таъминоти, 29 таси коммунал хизмат кўрсатиш, 12 таси соғлиқни сақлаш, 27 таси хизмат кўрсатиш (сервис), 12 таси транспорт хизмати, 17 таси алоқа ва интернет, 111 таси истеъмолчилар муаммога дуч келган бошқа соҳаларга оид.

Мурожаатлар соҳалар кесимида кўриб чиқилган ва истеъмолчилар манфаатларига етказилган жами 1 млрд. 604 миллион, 624 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ундириб берилиши таъминланган.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаси аралашуви билан ўз ечимини топмаган муаммоли масалалар суд тартибида ҳал этилган.  

Жумладан, ўтган йил давомида 109 та ҳолатда истеъмолчиларга етказилган зарарларни ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилиб, истеъмолчилар манфаатларига етказилган 594 млн. 323 минг сўм зарар суд қарорлари асосида ундирилган.

Баҳром ЭШҚУВВАТОВ,

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмаси бош мутахассиси