Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё яшил шаҳарга айланади
16:56 / 2021-11-04

Мутахассислар битта дарахт бир кунда 200 кишига етадиган кислород ишлаб чиқаришини таъкидлайди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик»ни эълон қилингани ҳам атроф-муҳит мусаффолиги ва экологияни тозаланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бу борадаги ишлар Қашқадарё вилоятида ҳам уюшқоқлик билан давом этмоқда. Бутун вилоят бўйлаб барча маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли, ташкилот ва идоралар ходимлари бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида ўз ҳудудларининг ободлиги учун амалий ҳаракатни бошлади.

Хайрли иш Қарши шаҳридаги «Алишер Навоий» кўчасидан бошланди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳашар уюштирилиб, кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу «долзарб 40 кунлик» доирасида вилоятда 16 миллион тупданортиқ кўчат экилиши режалаштирилган. Келгусида вилоятнинг барча ҳудудлари яшилликка бурканиб, экологик мусаффоликка эришилишини тасаввур қилиш мумкин.

[gallery-4540]

Қарши шаҳридаги ҳашар ишларида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам иштирок этди. Бу каби ишлар вилоятнинг туман ва шаҳарларида ҳам 10 декабрга қадар давом этади.  

 

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА