Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё хабарлари – қисқа сатрларда
10:52 / 2025-08-12

Жорий йилнинг 6-10 август кунлари Литванинг Тракай шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича U-19 ёш тоифасидагилар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада икки кишилик қизлар экипажида терма жамоамиз аъзолари Айдана Сметуллаева ҳамда Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 11-синф ўқувчиси Райҳон Сатторова кумуш медалини қўлга киритди.  

Маълумот учун: ушбу натижа Ўзбекистон академик эшкак эшиш спорти тарихида аёллар ўртасида жаҳон чемпионатида эришилган биринчи натижа ҳисобланади. Шу вақтгача академик эшкак эшиш спорти бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионатида натижа қўлга киритилмаган.

***

Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов бир гуруҳ фидойи қурувчилар, қурилиш ташкилотлари ходимлари ва ишчи-ходимлар билан учрашиб, воҳанинг барча бунёдкорларини касб байрами билан табриклади.

Кейинги 8 йилда Қашқадарёда қарийб 26 минг хонадонли 711 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди.

Трансформатор ва узатиш линияларини янгилаш ҳисобига 320 минг хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди.  

5,2 минг километр ичимлик суви ва канализация тармоқлари қурилди. Марказлашган ичимлик суви таъминоти 37 фоиздан 62 фоизга етди.

Инвестиция дастури доирасида мингга яқин ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 9,5 минг км.дан ортиқ йўл ва 114 та кўприк таъмирланди.

Вилоятнинг туризм салоҳиятини юксалтириш мақсадида бир қатор объектлар бунёд этилмоқда. Биргина Миракининг ўзида 180 миллион долларлик 200 дан ортиқ лойиҳа ишга тушди яна 150 миллион долларлик лойиҳалар бўйича ишлар олиб борилмоқда.

***

Қамаши тумани ҳокими ва вилоят божхона бошқармаси бошлиғи туман ҳокимлиги ва туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ташкил қилинган кўчатхона фаолияти билан танишди.

2 сотих майдонда жойлашган мазкур кўчатхонада тут, қайрағоч, каталпа, акация, жийда каби 10 турдаги жами 120 минг тупга яқин манзарали кўчатлар парваришланмоқда.  

Ушбу кўчатлар туманнинг кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида кенг фойдаланилиши режалаштирилган.

 

Ўлмас Баротов,

ЎзА мухбири