Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё хабарлари – қисқа сатрларда
19:30 / 2024-01-10

Қашқадарё вилоятидаги “Косон-Муборак” автомобиль йўлининг Косон туманидан ўтган қисмида токзор ва тутзор ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бу ерда амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. 

Маълум бўлишича, бугунги кунда йўл ёқасида –дала четидаги 14 километр майдонда токзорлар барпо этилади ва 7 минг 500 дона ток кўчати ўтқазилади. 

Бу ҳудудда ўзлаштирилган 32 гектар ер майдонида ҳозир тутзор ташкил этилмоқда. Тутзорда жами 74 минг дона тут кўчати экилади. 

*** 

Қарши туманидаги Равот маҳалласи ҳудудида замонавий дизайндаги “Ёшлар маркази” қурилиши ишларига старт берилди. 

Туман ҳокими Зоир Алиқулов топшириғи билан замонавий дизайндаги “Ёшлар маркази”ни қуриш ишларига жиддий киришилиб, янги марказнинг фаолият бошлаши учун ҳаракатлар бошланди. Айтиш керак, мазкур марказ ёшлар учун жуда муҳим ва зарур. 

Энг қувонарлиси, “Ёшлар маркази”дан IT-чилар учун мўлжалланган хоналар ҳам ўрин олган бўлиб, иншоот туман марказида қатнов учун қулай ҳудудда қад ростламоқда. 

*** 

Кўкдала тумани Давлат хизматлари марказида ҳам хорижга чиқиш паспортини бериш йўлга қўйилди. 

Маълумки, 2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат хизматлари маркази ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни босқичма-босқич бошлаганди. 

Яқинда бу имконият Кўкдала тумани адлия бўлими Давлат хизматлари марказида ҳам яратилди. 

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири