French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилоятига Президент совғалари етказиб берилди
18:06 / 2025-12-23

Мамлакатимизда болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган изчил ишлар давом этмоқда. Янги йил байрами арафасида ушбу эътибор ва ғамхўрлик Президент совғалари орқали яна бир бор намоён бўлмоқда.

Бугун эрта тонгда Қашқадарё вилоятига 1 099 дона Президент совғалари етказиб берилди. Совғалар тўплами 24 турдаги ўқув қуроллари ҳамда 34 хил ширинлик маҳсулотларидан иборат.

[gallery-26871]

Маълум қилинишича, ушбу совғалар “Мурувват” ва кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари, оилавий болалар уйларида вояга етаётган болалар, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийлик, ҳомийлик ва патронат асосида тарбияланаётган болаларга топширилади. Шу билан бирга, юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари ҳам Президент совғаларини қабул қилиб олади.

Қайд этилишича, Президент совғалари ва “Президент арчаси” тадбирлари болалар учун байрамона кайфият яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва эътибор билан қамраб олишга хизмат қилмоқда.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари