ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Совбоғ маҳалласида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва меҳнат фахрийси Энназар бобо Ҳасанов йигитлик йилларини қонли жанггоҳларда ўтказди. Гарчи орадан 78 йил ўтган бўлса-да, уруш хотиралари ҳамон отахон дилига оғриқ беради.
Бугун юз ёшни қаршилаётган Энназар бобони зиёрат қилувчилар, у кишининг хотиралари билан ўртоқлашишни истовчилар ҳар қачонгидан кўп. Ёшига нисбатан анчагина тетик ва бардам отахон эса хотираларни сўзлашдан эринмайди.
Давлатимиз раҳбарининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Қашқадарё вилоятида Энназар бобо сингари 10 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига жамоатчилик фаоллари томонидан байрам совғалари ва 18 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти тантанавор топширилди.
[gallery-11789]
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА