Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:16 / 2025-10-27

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ички ишлар органлари муҳим ўрин тутади. Сўнгги йилларда соҳа ходимлари учун қулай иш шароитлари яратиш, замонавий техника билан таъминлаш ва уларнинг хизмат салоҳиятини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Касб байрами муносабати билан Ички ишлар вазирлиги томонидан вилоят ички ишлар органларига ажратилган хизмат автомобилларининг калитлари ходимларга тантанали равишда топширилди.

Маросимда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов, соҳа фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Тадбир давомида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ички ишлар тизимида яратилаётган янги имкониятлар, хусусан, “Тезкор бошқарув маркази” лойиҳаси фаолияти билан ҳам танишди.

Бу каби янгиланишлар нафақат ходимлар учун қулайлик, балки халқимиз осойишталигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда янги босқични бошлаб бермоқда.

***

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавтовокзал сервис” МЧЖга тегишли Қамаши автошоҳбекати реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси, Транспорт назорати инспекцияси ҳудудий бўлими ҳамда “Ўзавтовокзал сервис” МЧЖ масъул ходимлари, шунингдек, туман фахрийлари ва фаоллари иштирок этди.

Автошоҳбекат биносида ҳайдовчилар учун дам олиш, йўловчилар учун кутиш, она ва бола, умумий овқатланиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш хоналари ташкил этилган. Автошоҳбекат бир вақтнинг ўзида 300 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга.

***

Китоб туманида 8 миллиард сўмлик йўл лойиҳаси амалга оширилмоқда.

4К-303 “Китоб–Мираки” автомобиль йўлининг 15-25 километр оралиғида навбатдаги қурилиш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Шаҳрисабз йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан ушбу лойиҳа доирасида 10 километр узунликдаги йўл қисмида қиймати 8 миллиард сўмдан ортиқ бўлган асфальтлаш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА