Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
14:17 / 2025-01-07

Қашқадарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Касби туман бўлими ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида туманнинг “Касби” МФЙ ҳудудида фуқаро (Л.В) томонидан белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. 

Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 91-моддаси прим 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 375 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. 

*** 

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг самарали ечими сифатида хизмат қилмоқда. 

Хусусан, бугун Кўкдала тумани “Наймансарой” маҳалласининг 2,5 километрдан ортиқ ички йўлларига йўлсозлар томонидан асфальт қопламаси ётқизилди. 

Бюджетдан ажратилган 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ эвазига ички йўлларда таъмирлаш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Натижада ички йўллар равон, буткул янгича ва замонавий кўринишга эга бўлиб, ушбу кўчаларда истиқомат қилувчи фуқаролар текис ва равон йўлларга эга бўлди. 

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири