English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:37 / 2024-09-06

Куни кеча вилоят ҳокими Муротжон Азимов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Делегация таркибида ЖССТнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси доимий вакили, “БМТ-Аёллар жамғармаси” Дастури менежери ва БМТнинг турли ташкилотларида фаолият юритаётган вакиллар бор.  

Икки томонлама мулоқот давомида бир қатор масалаларда муҳокамалар ўртага ташланиб, келажакда ўз самарасини берадиган лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.  

Шунингдек, меҳмонлар Қарши шаҳридаги “Она ва бола маркази”да ҳам бўлиб, шарт-шароитлар билан танишди.  

Ташриф давом этмоқда.  

***  

Чироқчи туманидаги “Ифтихор” маҳалласида яшовчи 150 хонадонда истиқомат қилаётган аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди.  

Toza ichimlik suvi muammosi. 10 yillab suvsiz qolgan hududlar - Xalq so'zi

Хусусан, Чироқчи туманида аҳолининг 46 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.  

– Маҳалламиздаги ҳар бир уйга тоза ичимлик суви кириб келди. Авваллари ичимлик сувини 70 мингга олиб келардик. Ҳозирги нархлар эса олдингидан 7 баравар арзон. Ушбу шароитлар учун Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз, – дейди маҳалла фаоли Нуъмон Бойматов.  

Эндиликда ушбу маҳаллалардаги аҳоли хонадонларига ичимлик сув режа график асосида берилади.  

***

Ғузордаги мактабларда “Касбга ўқитиш марказлари” ташкил этилмоқда  

Президентимиз раислигида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ўқувчилар мактабнинг ўзида турли хил касбларни ўрганиши учун шароит яратиб бериш бўйича маҳаллий ҳокимликларга кўрсатмалар берилган эди.  

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ғузор туманидаги Убайдулла Уватов номли 1-мактабнинг 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш учун “Касбга ўқитиш марказ”и ташкил этилди.  

Янги ўқув йилида фойдаланишга топширилган ушбу касбга ўқитиш марказида ўқувчилар пайвандчилик, дурадгорлик, эркак ва аёллар сартарошлиги, замонавий IT (информацион технологиялари) соҳаси, тикувчилик, қандолатчилик ва иссиқхона йўналишлари каби 10 дан ортиқ касбларни ўрганишни бошлади.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири