Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:49 / 2024-07-29

Ғузор туман ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари Қашқадарё вилояти филиали мутахассислари ва туман тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 21 нафар малакали мутахассиси томонидан 485 нафар фуқарога 14 турдаги тиббий хизмат кўрсатилди. 

Касаллик аниқланган беморлардан 1 нафари Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига, 6 нафари вилоят филиалларига, 15 нафари туман Марказий шифохонада стационар даволаниши учун йўлланма берилган бўлса, 234 нафар фуқарога амбулатор шароитда даволаниши учун тавсия берилди.   

***  

Шаҳрисабзда “Хавфсиз миграция” лойиҳасининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви ташкил этилди.   

Яккабоғ, Китоб, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри ёшлари билан ташкил этилган тадбирда ёшларга хавфсиз миграция бўйича муҳим маълумотлар етказилди. Учрашувда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.   

Лойиҳанинг мақсади ёшларимизни чет элга чиқиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлардан хабардор қилиш ва уларга хавфсиз йўлларни кўрсатишдир.   

***  

Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари асосида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати Қарши шаҳридаги Қарши, Зоғза ва Бунёдкор маҳаллари мисолида ўрганилди. 

Ўрганишларимизда мазкур тўртта тажрибани қўллаган ҳолда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар устидан маҳаллий кенгаш депутатларига депутат назоратини амалга оширишлари зарурлиги хусусида муҳим тавсиялар берилди.   

Шунингдек, инвестиция дастурлари доирасида мактаб ҳамда болалар боғчаларини қуриш ва жиҳозлаш, кўп қаватли уй-жойларни қуриш, фойдаланишга топшириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам назорат-таҳлил тартибида ўрганилди.   

Мазкур учрашувлар давомида шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда аниқланган камчилик ҳамда муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.   

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири