Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:24 / 2024-01-06

“Silk Avia” Тошкентдан Қаршига кунлик мунтазам авиақатновларни амалга ошира бошлади!

US701/702 авиақатновлари душанбадан жумагача ва якшанба кунлари, US703/704 рейслари эса шанба кунлари амалга оширилади.  

***

Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифида 2024 йилдан бошлаб Қамаши тумани Одоқжонбўз маҳалласидаги “Нурманова Хуршида” фермер хўжалиги намунаси асосида вилоятнинг бошқа ҳудудларида брокколи карамини ва бошқа экспортбоп маҳсулот экинларини етиштиришни кўпайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.  

Шу мақсадда мазкур фермер хўжалиги майдонида вилоятнинг барча туманларидан келган ҳоким ёрдамчилари учун ўқув -семинар ўтказилди. Унда Сурхондарёнинг Ангор туманидан келган мутахассислар ва фермерлар брокколи карами экилиши ва парваришини тажрибада таништирди. Қиш мавусумида “плёнка остида” экилиши жараёнлар билан кўрсатилди.  

Маълумот учун: Қамаши туманида яна 13 та маҳалланинг брокколи карамини етиштиришга ихтисослашиши белгиланган.  

***

Қашқадарё вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.  

Назорат рейд тадбирида Шаҳрисабз шаҳар Ипак йўли кўчасида икки нафар фуқаро т белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини  ташлаганлик ҳолати аниқланди.  

Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Ҳ.У ҳамда А.Р ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-прим 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири