Қашқадарёда 62 нафар соғлиғида муаммоси бор ёшлар шифохонага ётқизилди. Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.

Шулар мисолида бугун вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамкорлигида вилоятнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи 14-30 ёшгача бўлган 62 нафар соғлиғида муаммоси бор ёшлар вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига бепул даволаниш учун олиб келинди.
***


Қарши шаҳри “Ислом Каримов” кўчаси “Равоқ” маҳалласи ҳудудида лойиҳа қиймати 16 миллиард сўмдан ортиқ бўлган вилоят қўғирчоқ театри биноси қурилиши давом этмоқда.
***
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ғузор тумани бўлинмаси ва Пачкамар МФЙ фаоллари ҳамда бир гуруҳ кўнгилли ёшлар Паландара маҳалласида яшовчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, хонадонларида, шунингдек маҳалладаги қабристонда “Маҳалладан-хонадонгача” тамойили асосида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.


Тадбир давомида қаровсиз қолган қабрлар тозаланди ва қабристон ҳудуди ободонлаштирилди. Эҳтиёжманд оилаларга “Маҳалла” жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ўлмас Баротов,
ЎзА.