Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:52 / 2023-08-03

Қарши шаҳрида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” республика танловининг “Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд” йўналишида иштирок этиш тартиб тамойилларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда сўз олган вилоят ҳокимининг масъул маслаҳатчиси ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари танловнинг аҳамияти, ўзбек тилининг қадрини ошириш борасидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги, “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганлигининг 34 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган мазкур танловни юқори савияда ташкил этишга эътибор қаратилди.  

Жойларда иш юритиш, ташқи ва ички ёзувлар, барча турдаги ахборот матнлари, географик объектларнинг номлари давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши ҳақида айтилиб, олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.  

***  

Бундан бир неча ой олдин Китоб тумани ҳокимлигида АҚШнинг “SEITEC”,  Туркиянинг “ELECTUS” уруғчилик ва “HEKTAŞ” кимёвий препаратларни мамлакатимизга олиб кириш билан шуғулланувчи компаниялар вакиллари ва тумандаги қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерлар иштирокида семинар ташкил этилган эди. Унда чорва моллари учун озуқабоп экин турларини экиш бўйича соҳа эгаларига бир қатор тавсиялар берилган.  

Шунга асосан дала майдонларида Туркиянинг “ELECTUS” уруғчилик компанияси томонидан маккажўхори уруғи навлари олиб келиб экилди. Бугунга келиб, мазкур уруғлардан сифатли ҳосил тайёр бўлди. Айни кунда ҳосилдорлик гектарига 10-15 тоннани ташкил этмоқда. Келгусида мазкур уруғ навлари туманнинг қолган ҳудудларига ҳам экилиши режалаштирилмоқда. 

***  

Президентимизнинг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси сифатида янги ташкил этилган Кўкдала туманининг Маданият бўлимига “ДАМАС -2” русумли хизмат автомашинаси бюджет маблағлари ҳисобидан олиб берилди.  

Автотранспорт воситасини шахсан туман ҳокими Хуррам Жўраев туман маданият бўлими мудири Ойбек Исаевга сектор раҳбарлари иштирокида топширди.  

***  

Касби тумани Қоратепа МФЙда яшовчи Сетора Фармонова дзюдо бўйича республика чемпионатида 1-ўринни қўлга киритиб, совриндор бўлганлиги учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан спортчи қизни қўллаб қувватлаш мақсадида пул мукофоти билан тақдирланди. Келажакдаги орзулари ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Сетора Фармонованинг ушбу ютуғи маҳалладаги барча ёшлар учун ўрнак. 

 Ўлмас Баротов, ЎзА.