Ёз болажонларнинг энг севимли фасли. Боиси мактабдаги ўқишлар якунланиб, ёзги таътилга чиққач уларни сўлим табиат қўйнидаги оромгоҳлар қарши олади. У ерда улар мириқиб ҳордиқ чиқаради.
Қашқадарё вилоятида ҳам болаларни ёзги дам олдириш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги “Беруний” оромгоҳида 2023 йилги мавсумнинг очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда шу ҳақида сўз борди.
Болаларнинг дам олишини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг семинар йиғилишида болалар оромгоҳлари ходимлари ва ташкилотчилар, касаба уюшмалари фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Таъкидланишича, жорий йил ёз мавсумида вилоятнинг сўлим гўшаларида жойлашган 16 стационар болалар оромгоҳларида 21 минг 440 нафар болаларни дам олдириш режалаштирилган. Айни пайтда оромгоҳлар мавсумга шай. Семинарда мутасадди ташкилотларнинг мутахассислари томонидан оромгоҳлар ходимлари ва ташкилотчилар учун тушунтириш ва тавсиялар берилди.
[gallery-12186]
Семинарда тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб берилди.
Ўлмас Баротов,
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.