Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари аҳолиси учун оммавий қабул ўтказилади
15:23 / 2023-05-11

Эртага, 12 май куни соат 10-00 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари аҳолиси учун Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули ташкил қилинади.

Очиқ-жонли мулоқотларда Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси масъуллари, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири ҳамда Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари масъул раҳбарлари мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқот олиб боради.  

ЎзА