Қашқадарё: Аномал совуқ электр тармоқларига шикаст етказди
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали матбуот хизматига кўра, аномал совуқ ва кучли қор циклонининг кириб келиши электр тармоқларига маълум шикаст етказган.
Айни чоғда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Қашқадарё ҳудудий филиалида ташкил этилган 115 та авария тиклаш бригадалари ва барча куч техникалар тўлиқ носозликларни бартараф этишга жалб қилинган.
Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, кўп миқдордаги ёғингарчилик 90 та фидернинг 6-10 кВ ҳаво линияларига таъсир қилган.
Ушбу узилиш кузатилган тармоқлардаги носозликлар бартараф этилмоқда.
ЎзА