Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарзни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас
09:57 / 2023-07-05

Жорий йил 4 июль куни Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:  

–фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача); 

–мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Илгари жариманинг энг кам миқдори қатъий белгиланган бўлиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан бошлаб жарима қўлланилган. 

Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.  

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

ЎзА