Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорнинг заводи ва 8 та автотранспорт воситаси аукционга чиқарилди
19:12 / 2023-03-14

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси иш юритувида судларнинг турли вақтлардаги ижро варақаларига асосан қарздор “Истиқлол йўл қурилиш таъминот” хусусий корхонасидан жами 12 млрд. 895 млн. сўм қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш учун қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига, кўчар ва кўчмас мулкларига таъқиқ қўйилиб банд солинди.

Жумладан, қарздор “Истиқлол йўл қурилиш таъминот” хусусий корхонага тегишли бўлган Ғузор туманида жойлашган ишлаб чиқариш заводи биноси хатланади ва 3.013.546.000 сўмга нархлатилиб, ундирувчи "Mikrokreditbank" ATБ қарздорлиги учун “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

Бундан ташқари, қарздорга тегишли бўлган 2 дона “HUAJUN” русумли, 2 дона “HOWO” русумли, 3 дона “SINOTRUK” русумли юк ташувчи ва 1 дона “ISUZI” русумли автобус транспорт воситаси электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига савдога қўйилган.

Келгусида, ушбу мулк сотувидан тушган пул маблағлар ундирувчиларнинг тегишли ҳисоб-рақамларига ўтказиб берилади.

ЎзА