Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорнинг “Нексия 3” автомашинаси сотилади
09:39 / 2022-07-25

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти Вобкент тумани бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг 2022 йил 10 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор ЯТТдан ундирувчи АТБ “Халқ банки” Вобкент филиали фойдасига 83,4 миллион сўм кредит қарзи ундириш, ундирувни гаров сифатида қўйилган қарздорга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган “Нексия 3” русумли автотранспорт воситаси тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, қарздорлигини тўламаган.  

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Нексия 3” русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда хатланди. Вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.  

Қарздорлик бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур автомашина баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилади. 


Зариф Комилов, ЎзА