Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорнинг автотранспорт воситалари сотувга чиқарилди
15:51 / 2022-12-27

Кредитни ўз вақтида тўламаслик қарздорга ҳеч қачон яхшилик олиб келмайди. Буни "Leasing and rent gulistan" MЧЖ фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

“Агробанк” АТБ Оқолтин туман бўлимидан кредит олган ва тўлашга келганда пайсалга солган мазкур корхона иши судгача бориб, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг қарори билан ундирув қарздорга тегишли, гаровга қўйилган автотранспорт воситаларига қаратилди.  

Суд қарори ижроси иш юритуви Бюронинг Оқолтин туман бўлими томонидан қўзғатилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида гаровга қўйилган 2 та "NEXIA 3" русумли автотранспорт воситалари хатланиб, онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилди. Онлайн аукционга қўйилган мол-мулклар қонунда белгиланган тартибда сотилиши ва сотувдан тушган пул маблағлари банк кредитини қоплаш мақсадида ўтказиб берилиши таъминланган. Гаров мулки бўлган 2 та "NEXIA 3" русумли транспорт воситалари аукцион савдоларида 218,7 миллион сўмга сотилди ва шу тариқа ижро иши амалда тамомланди.  

 

Ш.Суяров,  

ЎзА